АҚШ президенти Доналд Трамп май ойида қиролликка ташрифи чоғида Саудия Арабистонига қарийб 100 миллиард долларлик қурол-яроғ битимини таклиф қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.
Етказиб бериш пакетига Lockheed Martin, RТХ Corp, Boeing, Northop Grumman ва General Atomics каби компанияларнинг тизимлари киради.
МҚ-9Б SeaGuadian дронлари ва бошқа жиҳозларини сотиш бўйича музокаралар билан бир қаторда , АҚШ ва Саудия Арабистони F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича мумкин бўлган келишувни муҳокама қилмоқда. Шунга ўхшаш музокаралар аввалроқ БАА билан ҳам бўлиб ўтган, бироқ Вашингтоннинг Хитойнинг минтақадаги таъсиридан хавотирлари туфайли музлатиб қўйилган эди.
Трампнинг Саудия Арабистони, БАА ва Қатарга ташрифи 13-16 май кунларига мўлжалланган. Қурол-яроғ бўйича музокаралар чоғида Трамп шунингдек, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни Иброҳим келишувлари доирасида нормаллаштиришга умид қилмоқда, бу унинг ташқи сиёсатдаги ютуғи бўлиши мумкин. Бироқ, Ар-Риёд Фаластин давлатини яратиш тинчлик битимини имзолаш учун дастлабки шарт бўлиши кераклигини таъкидламоқда.
Раҳбарлар, шунингдек, бир қатор бошқа ташқи сиёсат масалаларини, жумладан, Эрон билан ядровий музокаралар ва Ғазони қайта тиклаш масалаларини ҳам муҳокама қилиши мумкин. Биринчи муддати давомида Трамп шаҳзоданинг яқин доиралари билан, хусусан маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер орқали яқин алоқаларни ўрнатган . Бин Салмон кейинчалик Кушнернинг Аффинитй Партнерс хусусий инвестиция фондига сармоя киритди.