Оқ уй АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия дизели сотувига қўйилган санкция чекловларини юмшатишга рози бўлгани ва Россия Федерацияси манфаатлари йўлида бошқа қадамларни ташлаганидан сўнг, Москва "ён босишга каттароқ тайёрлик" кўрсатишидан умид қилмоқда.
Бу ҳақда Axios портали америкалик мулозимлар орасидаги ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.
Норвегия пойтахти Ослода АҚШ, Европа ва Украина вакиллари иштирокида ўтган музокаралар бориши билан таниш бўлган суҳбатдош томонлар Россия билан келгуси мулоқот бўйича позицияни келишиб олганликларини кўрсатди.
Маълумотларга кўра, Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ҳадли (рамочний) келишув тўғрисидаги ягона таклиф муҳокама қилинган. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Украина янги ғоя ва таклифларни тақдим этган ва улар батафсил кўриб чиқилган. Мулозим келгуси қадамлар бўйича ишчи даражада сезиларли илгарилаш ва позицияларнинг мувофиқлигини қайд этди.
Порталнинг алоҳида таъкидлашича, Оқ уйнинг махсус вакили Стив Уиткофф бугун, 21 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ва унга янгиланган таклифни тақдим этади, Трампнинг куёви Жаред Кушнер эса учрашувга видеоалоқа орқали қўшилади.
Мулозимнинг маълум қилишича, Вашингтонда янги таклиф тўғридан-тўғри уч томонлама ва кенгроқ кўп томонлама музокараларга ўтиш имконини беришига умид қилинмоқда.
Шунга қарамай, Кушнер Трампнинг Украина томонидан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) бериладиган зарбаларни тўхтатиш ҳақидаги талабини яна бир бор илгари сурди. Учрашувдан сўнг Украина Президенти Владимир Зеленский агар Москва ҳам шундай қадамларни ташласа, Киев зарбаларни тўхтатишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Ослода Европа, Украина, АҚШ, шунингдек, Франция, Буюк Британия, Германия, Польша, Иттифоқ (ИИ) ва НАТО вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Финляндия Президенти Александр Стубб музокараларда Россия-Украина можаросини ҳал қилишда "ҳақиқий илгарилаш"га эришилганини қайд этди.