Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

101 ёшли америкалик узоқ умр кўриш сирини очди

101 ёшли америкалик узоқ умр кўриш сирини очди

АҚШнинг 101 ёшли тургуни Кеннет Рем ёш авлодга бир нечта маслаҳатлар берди.

People нашри хабар беришича, Рем 100 ёшгача яшашини ҳеч қачон ўйламаганини тан олган. У узоқ умр кўришининг сири сифатида бахтли бўла олиш ва атрофдагиларга севги улашишни кўрсатган.

"Мен учун бу гўзал никоҳ, ён босишни (компромиссга киришишни) билиш ва фарзандларимнинг яхши яшаётганини англаш демакдир", — дея ўз сирини ошкор қилди у.

Узоқ умр кўрувчи отахоннинг беш нафар фарзанди, 12 нафар набираси ва 11 нафар эвараси бор. Рем уларга энг муҳим икки нарсани — бир-бирини севиш ва ҳурмат қилишни ўргатаётганини айтди.

"Буларсиз ҳаёт анча қийинроқ", — дея қўшимча қилди у.

Отахон 2018 йилда 67 йил бирга ҳаёт кечирган рафиқасидан айрилганини сўзлаб берди. У жуфтлигининг йўқотилишини оғир ўтказганини, бироқ биргаликдаги барча хотиралар учун ундан умрбод миннатдор бўлиб қолишини тан олди.

Киритилди: 09:55 21.10.2026. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!