Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Украина можаросини ҳал қилиш учун Зеленский ва Путиннинг учрашиши шарт эмас"

Трамп: "Украина можаросини ҳал қилиш учун Зеленский ва Путиннинг учрашиши шарт эмас"

Америка етакчиси Дональд Трамп Россия-Украина можаросини ҳал қилиш учун Украина ва Россия президентлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путиннинг учрашиши шарт эмас деб ҳисоблайди.

Трамп бу ҳақда Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб айтиб ўтди.

"Уларнинг бир хонада бўлишлари талаб этилмайди. Менимча, улар буни бошқача тарзда ҳам таъминлай олишади. Бунинг қандай амалга оширилиши мен учун аҳамиятсиз", — деб қайд этди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Европа Киевни қўллаб-қувватлашдан чарчаган, келишувга эришилмаса эса вазият янада ёмонлашади.

"Украина келишув тузишни хоҳлаши керак, чунки АҚШ жуда катта маблағ сарфлади, Европа ҳам катта маблағ сарфлади ва ҳозирда Европа бундан чарчади. <...> Агар улар битим тузишмаса, якунда ҳамма нарса — менинг фикримча, ҳамма нарса фақат ёмонлашади", — дея даъво қилди Америка етакчиси.

Бундан олдин Ослода Европа, Америка ва Украина томонлари иштирокида бўлиб ўтган музокаралар якунида Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россияда Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказадиган музокараларида "этакчилар даражасидаги учрашув учун замин тайёрлашини" маълум қилган эди.

Киритилди: 10:40 21.10.2026. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!