Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Қатар етакчиси билан суҳбатлашди ва Нетаняхуни ҳимоя қилди

Трамп Қатар етакчиси билан суҳбатлашди ва Нетаняхуни ҳимоя қилди

Исроилнинг Доҳага бир томонлама зарба бериши на яҳудий давлати, на АҚШнинг мақсадларини илгари сурмайди.

Бу ҳақда Оқ уйнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳамда Қатар раҳбарияти ўртасидаги телефон мулоқоти якунлари бўйича баёнотида айтилган.

"Бизга тинчликка эришиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширган ва дадил таваккал қилган АҚШнинг суверен давлати ва яқин иттифоқчиси Қатар ҳудудидаги бир томонлама портлашлар Исроил ёки Американинг мақсадларига эриша олмайди", — дейилади баёнотда.

Трамп Қатар амири ва бош вазирини бундай зарбалар такрорланмаслигига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Доҳага ҳужуми натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди.

Киритилди: 09:00 10.09.2025. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!