Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ангрендаги мудҳиш аварияда ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди

Ангрендаги мудҳиш аварияда ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди

Ангренда 7 сентябрь куни юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров имзолаган фармойишда маълум қилинди.

Фармойишга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ички ишлар вазирлиги дастлабки ахборотида 7 киши ҳалок бўлгани, яна 5 нафари шифохонага жойлаштирилгани, 4 нафарига эса тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилгани ҳақида хабар берилганди.

Вилоят ҳокимлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, дафн маросимларини ташкил этиш чораларини белгилаб берди. Жароҳат олганларга Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, ҳодиса 7 сентябрь куни соат 12:20 да Ангрен ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўлида юз берган. Цемент ортилган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, темирйўл кесишмасида тўхтаб турган 2 та юк машинаси ва 5 та енгил автомобилга урилган. Тўқнашув оқибатида ёнғин чиқиб, одамлар ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!