Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги Польшанинг дронлар бўйича айбловларига жавоб берди

Россия Мудофаа вазирлиги Польшанинг дронлар бўйича айбловларига жавоб берди

Россия ўтган тунда Украина мудофаа саноати корхоналарига зарба берган эди. Бу ҳужум Польша ҳудудидаги нишонларга йўналтирилмаган. Дронларнинг максимал парвоз масофаси 700 км. Вазирлик бу борада Полша Мудофаа вазирлиги билан мулоқотга тайёр, дейилади баёнотда.

Чоршанба куни Польша бош вазири Доналд Туск давлат чегарасини 19та дрон кесиб ўтганини, уларнинг аксарияти Беларус томондан учиб келганини айтиб, воқеада Москвани айблаган эди.

Кейинроқ дронлар Украина томонидан учиб келгани ва уларнинг сони 7та бўлгани маълум бўлди.

Варшава олдин ҳам бир неча бор ўз ҳудуди устига қулаб тушган дрон ва ракеталарда Россияни айблаган, аммо кейинчалик улар Украинаники бўлиб чиққан эди.

Киритилди: 21:30 10.09.2025. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!