Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

БАА президенти Қатарга келди, Иордания ва Саудия ворислари ташриф буюриши кутилмоқда

БАА президенти Қатарга келди, Иордания ва Саудия ворислари ташриф буюриши кутилмоқда

БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Нахайон Исроилнинг кечаги зарбалари ортидан Қатар билан бирдамлик сифатида Дохага дўстона ташриф билан келди.

“Report” Sky News Arabia’га таянып хабар бермоқда. Уни Доха халқаро аэропортида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний кутиб олди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, БАА президенти ортидан Иордания валiaҳд шаҳзодаси Ҳусайн бин Абдуллоҳ ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳам бугун Дохага етиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ таклифига оид музокаралар ўтаётган Қатар пойтахти Дохага қатор зарбалар берган эди. Исроил операцияни “Ёнғин йиғилиши” деб атади ва барча нишонлар йўқ қилинганини маълум қилди. Камида олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Киритилди: 15:43 10.09.2025. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!