Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Нетаньяхунинг рақиби билан ҳамкорлик қилишга қарши эмас

Трамп Нетаньяхунинг рақиби билан ҳамкорлик қилишга қарши эмас

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилда ҳукумат раҳбари алмашган тақдирда ҳам мамлакат билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби маълум қилди.

«Халқ ўз танловини қилди. Албатта, биз халқ сайлаган ҳукумат билан ҳамкорлик қиламиз», — деди дипломат «Яшар» партияси етакчиси Гади Айзенкотнинг эҳтимолий бош вазирлиги ҳақидаги саволга жавобан.

Хакабининг таъкидлашича, Трампнинг сайлов кампаниясида Биньямин Нетаньяхуни қўллаб-қувватлагани бошқа қонуний сайланган ҳукумат билан муносабатлар ўрнатилишига тўсқинлик қилмайди.

Элчи Вашингтон Нетаньяху ва Айзенкотни Оқ уйга музокараларга таклиф қилишни режалаштираётганидан хабари йўқлигини, бироқ бундай имкониятни истисно этмаслигини билдирди.

Киритилди: 05:16 12.11.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар