Полша Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Павел Вронский АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш тўғрисидаги қарори иттифоқчилар билан маслаҳатлашмасдан қабул қилинганини ва бу сиёсий оқибатларга олиб келишини айтди. Унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирган.
"Бу жуда муҳим қарор ва вазият жуда жиддий," - деди у.
Аввалроқ Полша бош вазири Доналд Туск агар Украина ўзини ҳимоя қила олса, Полша хавфсизроқ бўлишини айтганди.
"Ғарбпараст ва ўзини ҳимоя қила оладиган суверен Украина кучлироқ ва хавфсизроқ Полшани англатади. Сиёсий нотинчлик ва ўсиб бораётган тартибсизликда бу энг муҳими. Кимки бу аниқ ҳақиқатни шубҳа остига олса, у Путиннинг ғалабасига ҳисса қўшади," - деб ёзди Вронский Х ижтимоий тармоғида.