Хитойлик тадбиркор Кан Вэй Nvidia раҳбари Женсен Хуанг билан ўн йилдан ортиқ вақтдан бери таниш бўлган. У бир неча йил аввал Хуангни ўз рафиқаси Элис Хуанг билан таништирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Нашр ёзишича, тадбиркор бу орқали Nvidia билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва тақчил чипларни етказиб бериш имкониятига эга бўлишни кўзлаган.
Тахминларга кўра, Кан Вэй рафиқасининг Nvidia раҳбари билан муносабатларидан хабардор бўлган ва уни Женсен Хуангнинг шахсий ёрдамчиси сифатида таништирган.
Nvidia раҳбари атрофидаги можаро ижтимоий тармоқларда кўплаб мемларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Улар орасида сунъий интеллект ёрдамида яратилган «Матрица» фильми парчаси ҳам бор. Унда Трамп Морфиус, Женсен Хуанг эса Нео образида тасвирланган.