"Гонгконг олийгоҳлари Трамп маъмуриятининг Гарвард университетига хорижий давлат фуқароларини ўқишга қабул қилишни тақиқловчи қароридан жабр кўрган талабаларни қабул қилишга тайёр", — дея маълум қилди Гонконг таълим вазири Кристин Чой.
Жумладан, Гонконг фан ва технологиялар университети хорижий талабалар ҳамда Гарвардга киришга улгурган, аммо ўқиш имкониятидан маҳрум бўлган абитуриентларни Гонконгда таълимни давом эттиришга таклиф қилди. Университет улар учун қабул жараёнларини соддалаштиришни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этишни ваъда берди. Ушбу университет дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлар рўйхатида 105-ўринни эгаллайди, Гарвард мазкур рейтингда 1-ўринда туради.
АҚШ федерал суди мазкур тақиқни вақтинча тўхтатган бўлса-да, минглаб чет эллик талабалар, битирувчилар ва абитуриентларнинг келажаги ҳамда Қўшма Штатлардаги ҳуқуқий мақоми ҳанузгача ноаниқ бўлиб қолмоқда.