Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россиядан Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмасликни қаттиқ илтимос қилди. У бу ҳақда президент Доналд Трампнинг самолёти бортида журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.
"Агар Москва Теҳронга ёрдам бераётган бўлса ҳам, бу унчалик катта ёрдам эмас. Агар охирги ҳафтада Эрон билан нималар юз берганига қарайдиган бўлсак, ҳаттоки маълумот олаётган бўлишса ҳам бу уларга деярли ёрдам бермаяпти", — деди Уиткофф.
Президент Доналд Трамп Россия низога қўшилаётгани ҳақидаги саволга жавобан АҚШ Эроннинг ҳарбий салоҳиятини аллақачон йўқ қилганини айтди.
"Улар ўзлари истаган барча маълумотларни беришлари мумкин, лекин бу маълумотлар жўнатилаётган одамлар яксон қилинди. Россия ҳам яксон қилиниши мумкин эди", — деди АҚШ президенти.
Аввалроқ CNN разведка маълумотлари билан таниш бўлган манбаларига таяниб Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.