Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Эронга ҳужумлардан кейин разведка ҳисоботининг сизиб чиқиши ортидан Конгресс билан махфий маълумот алмашинувини чеклашни режалаштирмоқда — Ахios

 Трамп маъмурияти Эронга ҳужумлардан кейин разведка ҳисоботининг сизиб чиқиши ортидан Конгресс билан махфий маълумот алмашинувини чеклашни режалаштирмоқда — Ахios

Нашр манбалари маълумотларига кўра, Оқ уй махфий маълумотларни Конгрессга юбориш учун ишлатиладиган CAPNET тизимида ахборот жойлаштиришни чекламоқчи.

Ахios'нинг ёзишича, Қўшма Штатлар ҳарбий разведкасининг Америка самолётлари ҳужумлари натижалари бўйича баҳоси 23 июн куни CAPNET тизимида жойлаштирилган ва атиги бир кундан сўнг CNN телеканали ҳамда Тhe New York Times газетаси ушбу ҳисоботдан олинган маълумотларни эълон қилган.

"Биз ахборотни сиздираётганларга қарши уруш эълон қиламиз", — деди Оқ уйда ишловчи юқори лавозимли манбалардан бири.

Унинг айтишича, Федерал қидирув бюроси маълумот сизиб чиқишининг ҳолатларини тергов қилишни бошлаган ва разведка ҳамжамияти келажакда таҳлилий материалларнинг матбуотга тарқаб кетишига йўл қўймаслик учун маълумот назорати жараёнларини қандай кучайтириш бўйича чоралар кўраётганини билдирган.

Киритилди: 10:42 26.06.2025. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!