Трамп маъмурияти дунёдаги энг илғор тизимлардан бири бўлган океан мониторинги тизимини тугатишга тайёрланмоқда – The New York Times.
Мониторинг тизими 2016 йилда "Ocean Observatories Initiative" дастури доирасида қирғоқ бўйи муҳити, денгиз экотизимлари ва иқлимга таъсир қилувчи оқимларни кузатиш мақсадида ишга туширилган эди.
Тизим маълумотлари океан атмосферадаги иссиқхона газларини қандай ютишини ҳамда сув ҳароратидаги ўзгаришлар балиқчиликка қандай таъсир қилишини ва глобал иқлим ўзгаришларидан қандай дарак бериши мумкинлигини ўрганиш учун ишлатилган.
Шунингдек, бу Қўшма Штатларнинг Шарқий қирғоқларида юз берадиган қирғоқ бўйи сув тошқинларини таҳлил қилиш имконини берган. Ўлчов асбоблари тармоғи олимларга мураккаб, хавфли ва қимматга тушувчи денгиз экспедицияларини амалга оширмасдан, маълумотларни масофадан туриб олиш имконини берган эди.