Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишни тўхтатишга рози бўлди

Трамп: Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишни тўхтатишга рози бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2 февраль куни эрталаб телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик ва Россия–Украина уруши масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Truth Social’даги баёнотига кўра, Моди Россия нефтини харид қилишни тўхтатишга рози бўлган ва АҚШ ҳамда эҳтимол Венесуэладан кўпроқ нефть сотиб олишга келишиб олишган.

Трампнинг таъкидлашича, бу қадам Украинадаги урушни тўхтатишга ёрдам беради, чунки ҳар ҳафта минглаб одамлар ҳалок бўляпти.

Киритилди: 23:26 02.02.2026. Ўқилди: 1660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар