Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Ғазо аҳолисини кўчириш учун янги давлатлар изламоқда

Трамп Ғазо аҳолисини кўчириш учун янги давлатлар изламоқда

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ғазо аҳолиси учун янги кўчириш вариантларини таклиф қилмоқда. Аввалроқ у уларни Миср ва Иорданияга жойлаштиришни талаб қилган эди, бироқ бу давлатлар қочқинларни қабул қилишдан бош тортди. Энди эса, Исроилнинг Channel 12 телеканалига кўра, кўриб чиқилаётган янги йўналишлар орасида Марокаш, Сомалиленд ва Пунтланд – Сомали таркибидаги икки ярим мустақил минтақа бор.

Бу ҳудудлар иқтисодий жиҳатдан АҚШга қарам ва лойиҳада иштирок этиш эвазига молиявий ёрдам олишлари мумкин. Шунга қарамай, ҳозирча бу маълумот расмий тасдиқланмаган. Трамп эса айнан қайси давлатлар устувор эканини ёки бошқа вариантлар ҳам борлигини очиқламаган.

Бу орада Иордания қироли Абдуллоҳ II ва Миср Президенти Абдел Фаттаҳ ас-Сиси Вашингтонга йўл олди. Уларнинг музокаралар давомида ўз давлатлари Ғазо қочқинларини қабул қилмаслигини яна бир бор тасдиқлаши кутилмоқда.

«Бу режа ҳеч бир араб давлати учун сиёсий жиҳатдан имконсиз,» – деди араб амалдорларидан бири Аxios нашрига.

Трамп эса босимни кучайтиришда давом этмоқда. У илгари Ғазони бутунлай бузиб ташлаб, унинг ўрнида туристик маскан – «Яқин Шарқ Ривераси» ни қурмоқчи эканини билдирган эди. Бироқ минтақада ҲАМАС жангариларининг минглаб аъзолари сақланиб қолаётган бир пайтда, қўшни давлатлар қочқинларни қабул қилишдан бош тортмоқда, чунки бу уларнинг барқарорлигига таҳдид солиши мумкин.

Киритилди: 07:38 07.02.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!