Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби Келэролайн Левитт маълум қилди.
"Фақат фармонни қандай қўллаш кераклигини изоҳлаган “Бюджет ва бошқарув идораси” меморандуми бекор қилинган. Меморандумнинг бекор қилиниши суд ишига амалий жиҳатдан нуқта қўйиши керак", —дея изоҳ берди Левитт.
21 январ куни федерал судя ушбу фармонни вақтинча блоклаган эди — бунга президент Трампнинг қарорига қарши Вашингтон судига берилган даъво сабаб бўлди. Даъвогарлар қаторида ҳуқуқ ҳимоячилари, нодавлат ташкилот вакиллари ва соғлиқни сақлаш мутахассислари бор. Шунингдек, демократлар бошқараётган штатлар прокурорлари ҳам алоҳида даъво аризаси киритишган.
Voice of America нашри хабарига кўра, даъвогарлар бундай дастурларни тўхтатиш конституцияга зид ва федерал буджет ёрдамини кутаётган штатларга зарар етказади, деб ҳисобламоқда.