Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Европа Иттифоқига нисбатан 50 фоизлик божлар жорий этишни таклиф қилди

Трамп Европа Иттифоқига нисбатан 50 фоизлик божлар жорий этишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Европа Иттифоқига нисбатан 50 фоизлик бож жорий этишни тавсия қилаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган савдо тўсиқлари, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа ҳаракатлар АҚШ билан савдо балансида йилига 250 миллион доллардан ортиқ дефицитга олиб келди, бу эса мутлақо номақбулдир.

"Улар билан музокараларимиз ҳеч қандай натижа бермайди! Шунинг учун мен 2025 йил 1 июндан бошлаб Европа Иттифоқи учун 50 фоизлик тариф жорий этишни тавсия қиламан. Агар маҳсулот Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган бўлса, бож олинмайди," - деди у.

Киритилди: 18:02 23.05.2025. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!