АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчилари билан суҳбатда Эрон ёки Ямандаги «Ансор Аллоҳ» ҳаракатига мансуб хусийлар томонидан янги иғвогарона ҳаракатлар содир этилмаса, Вашингтон Теҳронга қарши зарбаларни тўхтатиши мумкинлигини билдирди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Трамп Эрон билан давом этаётган можарони қандай якунлаш масаласида ҳозирча қатъий қарор қабул қилмаган бўлиши мумкин.