АҚШ президенти Дональд Трамп 21 июнь куни Нью-Жерси штатининг Бедминстер шаҳридаги гольф клубида Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш операциясига якуний рухсат берди.
Бу ҳақда якшанба куни ўз манбаларига таяниб, Axios портали хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, ҳужум содир бўлмаслиги мумкинлиги ҳақидаги оммавий баёнотларга қарамай, Америка раҳбари 20 июнь куни Мудофаа вазири Пит Хегсетга B-2 стратегик бомбардимончиларини АҚШ ҳудудидан операцияга юборишни буюрган.