Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Эронга қарши янги ҳарбий операция ўтказилиши мумкин"

Трамп: "Эронга қарши янги ҳарбий операция ўтказилиши мумкин"

АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон Вашингтоннинг келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича шартларига рози бўлмаса, Эронга қарши янги ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини билдирди.

The Times of Israel нашри хабар беришича, Америка етакчиси бу ҳақда Флорида штатида ўз тарафдорлари билан учрашувда сўзлаган.

Трамп 2025 йил июнь ойида АҚШ Қуролли кучлари томонидан «Тунги болға» («Midnight Hammer») операцияси ўтказилганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция давомида Эроннинг уранни бойитиш объектлари йўқ қилинган.

Шунингдек, у 2026 йил 28 февралда бошланган «Эпик ғазаб» («Epic Fury») операциясини ҳам тилга олди. АҚШ президентининг таъкидлашича, ушбу операция доирасида бошқа ҳарбий мақсадларга ҳам эришилган.

Трампнинг айтишича, агар Эрон раҳбарияти «оқилона йўл тутганида», Вашингтон таклифларини жиддий муҳокама қилишга рози бўлган бўларди.

«Агар улар ақлли бўлганида, “Келинг, аниқ масалаларни муҳокама қилишга ўтайлик”, деган бўлишарди», — деди Америка етакчиси.

Шу билан бирга, Трамп Теҳрон бундай қадамга рози бўлишига шубҳа билдирган.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!