Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эрондан умид қилмоқда

Трамп Эрондан умид қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Вашингтоннинг Эрон ядро дастури бўйича АҚШ раҳбарининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф томонидан аввалроқ Теҳронга юборилган таклифини қабул қилишига умид қилмоқда.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт маълум қилди.

"Махсус элчи Уиткофф Эрон режимига жуда батафсил ва мақбул таклиф юборди. Президент улар буни қабул қилишига умид қилмоқда", деди у журналистларга.

Левитт акс ҳолда Теҳрон "жиддий оқибатларга" дуч келишини қайд этди.

Сешанба куни аввалроқ Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги потенциал келишув Ислом Республикасига уранни ҳар қандай шаклда бойитишини назарда тутмаслигини айтди.

Киритилди: 08:15 04.06.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!