Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин янги қарорни имзолади: У нима ҳақида?

Путин янги қарорни имзолади: У нима ҳақида?

Путин болаларга энергетик ичимликлар сотганлик учун ярим миллионгача жарима солишни назарда тутувчи қонунни имзолади

Вояга етмаганларга тонус оширувчи энергетик ичимликлар сотилиши эндиликда катта миқдордаги жарималар билан жазоланади. Фуқаролик ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга (Маъмурий кодекс) киритилган тегишли ўзгартиришларни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин имзолади.

Россияда айрим маҳсулотларни харид қилишда ёшни биометрик тасдиқлаш тизими ишга туширилмоқда.
SuperJob'нинг маълумотларига кўра, россияликларнинг 40% ҳужжациз энергетик ичимликлар харид қилишга муваффақ бўлмоқда.

Қабул қилинган ва Федерация Кенгаши томонидан маъқулланган қонунга мувофиқ:

Фуқаролар учун жарима миқдори 30 мингдан 50 минг рублгача,

Мансабдор шахслар учун 100 мингдан 200 минг рублгача,

Юридик шахслар (компаниялар) учун эса 300 мингдан 500 минг рублгача бўлади.


Қонун расмий эълон қилингандан сўнг дарҳол кучга киради.

Бу турдаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати алкоголсиз ичимликлар савдосини назорат қилувчи маҳаллий давлат органларига топширилади. Агар ҳуқуқбузарликни полиция ходимлари бевосита аниқласа, улар ҳам ушбу ишларни кўриб чиқишга ҳақли бўлади.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!