Доналд Трамп Украинанинг стратегик авацияга ҳужумлари ортидан Россиянинг кескин жавоб беришини тахмин қилганини айтди.
«Мен буни эшитганимда: «Энди уларга жавоб зарбалари берилади», деб ўйладим», — деди АҚШ президенти. Унга кўра, украинлар Россия аэродромларига зарба бериш орқали Путинга ҳужум учун баҳона яратиб берган.
«Улар Путинга кеча парчалаб ташлашга баҳона яратиб беришди», — деди Трамп.