Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди


Тошкент вилояти Паркент туманида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди.

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган. Ҳолат юзасидан суд мажлиси ўтказилиб, айбдорларга чора кўрилди.

Суд ҳужжатига кўра, айбланувчилардан бири Нурафшон шаҳрида сўйилган ҳайвонларнинг гўштини пишириш учун сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланган. У Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога 200 кг эшак гўштини килограммини 20 минг сўмдан сотмоқчи бўлган.

Тошкент шаҳридаги фуқаро эса 193 кг эшак гўштини 3,8 миллион сўмга сотиб олаётган вақтида ушланди. Унинг уйидан келиб чиқиши номаълум қўшимча 60 кг гўшт топилган. У Паркент туманида жойлашган тез овқатланиш шохобчасида сомса тайёрлаш учун ушбу гўштдан фойдаланган.

Ҳолат бўйича уч нафар судланувчига ҳукм ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 186-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилди ва уларнинг 2 нафарига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 3-судланувчи эса 3 йил 8 ой 15 кунга озодликдан чекланди.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!