Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

«Бизнинг делегация ҳар бир даражада яхши учрашувлар ўтказди: АҚШ маъмурияти, Давлат департаменти, Конгресс, жамоат арбоблари ва таҳлил марказлари билан», — дейилади хабарда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, украин делегацияси ҳамкорларга «Россия раҳбариятининг ҳақиқий ниятларини» тақдим этди. Зеленский Россия армияси «кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўраётгани» ва бу ҳаракатларни кенгайтириш имкониятига эга эканини маълум қилди.

Айни вақтда АҚШда Украина президенти идораси раҳбари Андрей Ермак ҳам бор эди. У АҚШ раҳбари махсус элчилари Кит Келлог ва Стив Уиткофф, шунингдек Давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказди.

Бундан олдин Politico аноним собиқ украин вазирига таяниб хабар беришича, Ермак сафар давомида шахсий сиёсий манфаатларини илгари суришга интилаётган эди. Унинг амбициялари жуда юқори экани ва энг катта орзуси – тан олиниш экани таъкидланди.

Киритилди: 23:29 06.06.2025. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!