АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Фордо шаҳридаги уранни бойитиш бўйича ер ости иншоотини йўқ қилиш зарур деб ҳисоблайди ва унга зарба беришга интилади.
Бу ҳақда Американинг CBS телеканали маълум қилди.
Унинг манбаларига кўра, ёрдамчилар Америка раҳбарини Фордодаги ядровий объектни эҳтимолий бомбардимон қилиш билан боғлиқ "хавф ва фойда" ҳақида хабардор қилган. Трампнинг фикрича, “Эроннинг Фордодаги объектини ўчириб қўйиш у ерда нисбатан қисқа вақт ичида қурол яратиш хавфи туфайли зарур”, — дейилади ҳисоботда.
"У танлов кичик, деб ҳисоблайди. Ишни якунлаш Фордодаги объектни йўқ қилиш демакдир", - дея таъкидлади манба.
Трамп 18 июнь куни журналистларга ушбу объектга зарба бериш имконияти бўйича ҳали якуний қарорга келмаганини айтди. У журналистнинг, унинг фикрича, Фордодаги объектни йўқ қилиш Теҳрон билан Эрон ядро дастури бўйича келишувлар тузиш учун зарурий шартми, деган саволига салбий жавоб берди.
ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, Фордодаги ядровий иншоотни йўқ қила оладиган ўта оғир бомба фақат АҚШда мавжуд. У тоғнинг қалинлигида, тахминан 90 метр чуқурликда жойлашган. Американинг Axios портали аввалроқ АҚШ Исроилга бункер бустер бомбаларини топшириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.