Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эрондаги Пикакс тоғига зарба бериш эҳтимолини яна истисно қилмади

Трамп Эрондаги Пикакс тоғига зарба бериш эҳтимолини яна истисно қилмади

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий салоҳиятига зарба берилганини айтиб, Пикакс тоғига ҳам ҳужум қилиниши мумкинлигини билдирди.

“Биз уларнинг бутун ядровий салоҳиятини бомбардимон қилдик. Балки Пикакс тоғига ҳам зарба беришимизга тўғри келар, аммо бу муаммо эмас. Буни бир соат ичида амалга оширишимиз мумкин”, — деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Айни дамда АҚШ Эроннинг Қешм оролидаги радар тизимлари ва ракета учиргичларига зарба бергани ҳақида NewsNation журналисти Келли Мейер хабар қилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!