Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эронда ҳукумат раҳбарлари ўзгариши мумкинлигини тан олди

Трамп Эронда ҳукумат раҳбарлари ўзгариши мумкинлигини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронда ҳокимият алмашиш эҳтимоли борлигини тан олди.

Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилган.

"Режим ўзгариши" атамасини қўллаш сиёсий нуқтаи назардан тўғри эмас, лекин Эроннинг ҳозирги режими Эронни яна буюк қилишга қодир бўлмаса, унда нега режимни ўзгартирмаслик керак?”. - деб ёзди Оқ уй раҳбари.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ томонидан берилган зарбалар натижасида Эрон ядровий инфратузилмаси жиддий зарар кўрганини маълум қилганди. Унга кўра, Б-2 бомбардимончи учувчилари операцияни муваффақиятли якунлаб, Миссури штатига эсон-омон қўнди.

22 июнга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфахонда жойлашган ядровий иншоотларига йирик зарбалар берди. Эроннинг Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Фордодаги объектга озгина зарар етган. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳеч қандай радиация оқиши қайд этилмаганини маълум қилди.

Эрон президенти Масуд Пезешкиан АҚШ Эрон ядровий иншоотларига берилган зарбалар учун жавоб бериши кераклигини айтди.

Киритилди: 09:45 23.06.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!