Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Эрон ядровий дастурини текширишга рози бўлмади"

Трамп: "Эрон ядровий дастурини текширишга рози бўлмади"

Эрон ўз ядровий дастурини текширишга рози бўлмади ва уранни бойитишдан воз кечмади, деди АҚШ президенти Дональд Трамп президентнинг Air Force One самолёти бортида. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Эроннинг ядровий фаолияти тўхтатилган, бироқ мамлакат дастурни бошқа жойда давом эттириши мумкин.

Унинг қайд этишича, агар Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришни бошласа, жиддий муаммо юзага келади. "Биз бунга йўл қўймаймиз", деб таъкидлади АҚШ президенти.

Шунингдек, Трамп келаси ҳафта бўлиб ўтадиган учрашувда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан Эрон масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини айтди.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!