Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эрон томонидан урушни якунлаш бўйича илгари сурилган таклифдан норози

Трамп Эрон томонидан урушни якунлаш бўйича илгари сурилган таклифдан норози

Бу ҳақда америкалик амалдорга таяниб, Reuters хабар берди.

Агентлик манбасига кўра, Трампга таклиф ёқмаган, чунки унда Эроннинг ядро дастури масаласи умуман кўриб чиқилмаган. CNN ҳам ўз манбаларига таяниб, АҚШ президенти бу режани қабул қилиши эҳтимоли паст эканини билдирган.

Америкалик расмийларнинг фикрича, Ҳўрмуз бўғозини очиш масаласи ядро дастури, хусусан, уранни бойитиш ва захиралар билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмасдан туриб кўриб чиқилса, бу АҚШ учун музокаралардаги асосий босим воситасини йўқотишга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, бўғоз блокадасининг давом этиши энергия нархларининг юқори бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда.

"Трамп кейинги қадамлар борасида ҳали аниқ қарорга келмаган. АҚШ расмийлари Эрон ичида қарор қабул қилиш масаласида ҳам якдиллик йўқлигидан хавотирда", дея ёзмоқда Reuters.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!