АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони якунлаш зарурлигини, асосий масала эса бу қандай йўл билан амалга оширилишида эканини билдирди.
«Биз буни тугатишимиз керак. Масала фақат қайси йўлни танлашимизда: яхшилик биланми ёки унчалик яхши бўлмаган усулдами», — деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, қайси вариант танланиши яқин вақт ичида маълум бўлади.