Россия ва Беларусь АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа дастурига, шунингдек, Европада Ғарбнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарини жойлаштиришга қарши эканини билдирди.
Иттифоқ давлати аъзолари, шунингдек, хорижий ҳудудларда яширин ҳарбий-биологик фаолият олиб борилиши ва кимёвий қурол тарқатишда далилсиз айбловлар илгари сурилишига қарши чиқди.
“Янги воқелик Евроосиё хавфсизлигининг барқарор архитектурасини шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда. У қитъанинг барча мамлакатлари ва ташкилотлари учун истисносиз очиқ бўлиши керак”, — дейилади давлатларнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги қўшма баёнотида.