Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эрон билан можарода АҚШнинг харажатлари учун бошқа мамлакатлардан компенсация талаб қилмоқда

Трамп Эрон билан можарода АҚШнинг харажатлари учун бошқа мамлакатлардан компенсация талаб қилмоқда

Эронга қарши ҳарбий операция давомида АҚШга ёрдам бермаган мамлакатлар можаро тугаганидан кейин Вашингтоннинг харажатларини қоплашлари шарт бўлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Truth Social нашрида ёзмоқда.

"Нефть Ҳормуз бўғози орқали оқиб ўтишда давом этмоқда. Дунё бўйлаб бизга ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмаган мамлакатлар бу фирибгарлик ва кескинлашув тугаганидан кейин АҚШнинг харажатларини қоплашлари керак ва қоплайдилар. Биз буни ўзимиз учун эмас, балки бошқалар учун анча кўпроқ қиламиз ва авлодлар давомида шундай қилиб келмоқдамиз!", деб ёзган Трамп.

Киритилди: 08:10 15.09.2026. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!