АҚШ-Эрон келишуви асосан Теҳроннинг ядровий дастурига қаратилган.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social нашрида ёзди.
У CNN телеканилининг музокара қилинаётган ҳужжат Эроннинг ядровий дастурига тааллуқли эмаслиги ҳақидаги хабарларини рад этди.
"CNNдаги сохта янгиликларда менинг Эрон ядровий келишувимда ядровий қуроллар ҳақида сўз юритилмагани даъво қилинган, аслида эса унда Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги аниқ айтилган... Аслида, келишувнинг аксарият қисми шу ҳақида", деб таъкидлади Трамп.
Олдинги куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Оқ уй раҳбари Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар секин ривожланаётганини айтди. Америка раҳбари шунингдек, агар томонлар келишувга эриша олмасалар, АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр эканлигини таъкидлади.