Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия Руминияга 100 нафар ҳарбий хизматчи ва қирувчи самолётлар юбормоқчи

Италия Руминияга 100 нафар ҳарбий хизматчи ва қирувчи самолётлар юбормоқчи

Италия Руминияга қарийб 100 нафар ҳарбий хизматчи ва бир нечта қирувчи самолётларни юборади. Бу ҳақда Republica газетаси ҳукумат манбаларига таяниб хабар берди.

Бу кучлар Руминия Қуролли кучларини тайёрлаш бўйича махсус ҳарбий машғулотда иштирок этади. Ўқув машғулотлари 15 июндан бошланиши ва камида бир ой давом этиши режалаштирилган. Айни пайтда кичик ҳарбий гуруҳ Руминиядаги авиабазада аллақачон жойлашган.

Газетанинг ёзишича, бу НАТОнинг ҳаво патруллаш (air policing) миссияси эмас, балки румин ҳарбийларини тайёрлашга қаратилган алоҳида дастур ҳисобланади. Машғулотлар Қора денгиз бўйидаги Констанса шаҳри яқинидаги авиабазада ўтказилади. Бу ҳудудда шунингдек, тахминан 4,5 минг нафар америкалик ҳарбий ҳам жойлашган.

29 майга ўтар кечаси Руминиянинг Галаțи шаҳрида дрон уйнинг томига келиб урилган, натижада икки киши жароҳат олган эди. Расмийлар бу воқеа учун Россияни айблади. Ҳодисадан сўнг президент Никушор Дан Руминиянинг Констанса шаҳридаги Россия Бош консулини персона нон грата деб эълон қилиш ва консулликни ёпиш қарорини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин эса бу воқеага изоҳ берар экан, эҳтимол гап электрон уруш воситалари ёки техник хатолик сабаб йўналишини йўқотган украин дрони ҳақида кетаётганини билдирди.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!