Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Эрдўғон Исроил ва ХАМАС ўртасидаги тинчликка эришишда муҳим роль ўйнади"

Трамп: "Эрдўғон Исроил ва ХАМАС ўртасидаги тинчликка эришишда муҳим роль ўйнади"

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришишдаги муҳим ролини таъкидлаб, унинг музокараларда шахсий иштирокини қайд этди.

Трамп бу ҳақда Оқ уйда президентлар кабинетининг йиғилишида маълум қилган.

"Мен Қатар, Миср ва Туркия раҳбарларига бу ақл бовар қилмайдиган муваффақиятга эришишимизга ёрдам бергани ва биз билан бирга эканлиги учун чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ва, албатта, сиз билганингиздек, Саудия Арабистони, Иордания ва бошқа кўплаб давлатлар... Айтишим керакки, Президент Эрдўғон ҲАМАС ва бошқа партиялар билан музокараларда шахсан иштирок этди ва у ҳайратланарли иш қилди" - деди Трамп.

Киритилди: 06:37 10.10.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!