Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "Божлар жорий этилганидан кейин Канада билан муносабатлар яхшиланди"

Трамп: "Божлар жорий этилганидан кейин Канада билан муносабатлар яхшиланди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка томонидан божхона божлари жорий этилганидан сўнг Канада Вашингтон билан савдо-иқтисодий муносабатларда муросага мойилроқ бўлганини маълум қилди.

Трамп бу ҳақда Конгрессга оралиқ сайловлар арафасида Жанубий Каролина штатида Республика партияси тарафдорлари билан учрашувда айтиб ўтди.

«Канада сабоқ олмоқда. Улар йиллар давомида бизни алдаб келишди. Ўтган йили Канада туфайли 90 миллиард доллар йўқотдик», — деди Америка етакчиси.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ қўшни мамлакатига ёрдам беришга тайёр, бироқ унга бундай миқёсда молиявий кўмак кўрсатиш ниятида эмас.

«Биз уларга ёрдам беришга қарши эмасмиз, аммо Канадани 90 миллиард доллар билан субсидия қилмоқчи эмасмиз. Божхона божларини жорий этганимиздан кейин улар сўнгги пайтларда биз билан жуда хушмуомала бўлиб қолишди», — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!