Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: «Биз Эронга имконият берган эдик... Исроилнинг ҳужуми шунчаки аъло даражада»

Трамп: «Биз Эронга имконият берган эдик... Исроилнинг ҳужуми шунчаки аъло даражада»

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Исроилнинг Эронга ҳужумларига изоҳ берди.

«Мен Эронга навбатма-навбат битим тузиш имкониятини бердим. Аммо улар қанчалик уринишмасин, буни уддалай олишмади. Айрим Эрон тарафдорлари бу масалага ҳазилдек қарашди, бироқ улар ўзларини нималар кутаётганини билишмасди. Уларнинг ҳаммаси жон таслим қилди ва бундан баттар бўлиши ҳам мумкин.Кўплаб ўлимлар ва вайронагарчиликлар аллақачон содир бўлган, аммо бу қирғинга чек қўйиш учун ҳали вақт бор», ‒ деб ёзди Трамп ва кейинги «режалаштирилган ҳужумлар янада шафқатсиз бўлишини» қўшимча қилди.

«Эрон келишув тузиб, бир пайтлар Эрон империяси деб аталган давлатни сақлаб қолиши керак», - дея қўшимча қилди Трамп. У шунингдек Исроилнинг ҳужумларига "аъло даражада" дея баҳо берди.

Трамп аввалроқ АҚШ Исроилнинг Эронга зарба бериш режаларидан хабардор бўлгани, бироқ операцияда бевосита иштирок этмаганини айтганди.

Киритилди: 16:44 13.06.2025. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!