Италия бош вазири Фаластин давлати тўлақонли шаклланмасидан аввал уни тан олиш ноўрин эканини айтди.
"Мен Фаластин давлати мустақиллиги ғоясини қатъий қўллаб-қувватлайман, бироқ ҳали тўлақонли шаклланмасидан олдин уни тан олишга қаршиман", — дея фикр билдирди Жоржа Мелони.
Бундан бир кун аввал Италия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин давлатини тан олиш жараёни фаластинликлар томонидан Исроилни тан олиш билан бир вақтда содир бўлиши кераклигини маълум қилган эди.