Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг, у билан боғлиқ жамғармалар 200 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғди. Бу ҳақда Тhe New York Times хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу маблағлар Доналд Трампнинг сиёсий фаолиятини молиялаштириш, унинг инаугурацияси ва президентлик кутубхонасини ташкил этишга сарфланади. NYT шунингдек, ушбу сумма Трамп томонидан 2017 йилги сайловдан сўнг йиғилган 107 миллион доллардан ошганини ва эҳтимол, бундан ҳам ошишини ёзмоқда.