АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги Жо Байденни махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Тақиқ Байден оиласининг барча аъзоларига, шунингдек, АҚШнинг аввалги маъмуриятининг бир қатор юқори мартабали амалдорларига ҳам таъсир кўрсатди.
Президентнинг департамент ва агентлик раҳбарларига йўллаган эслатмасида шундай дейилган: "Мен махфий маълумотларга кириш энди миллий манфаатларга тўғри келмаслигини аниқладим".
Кириш тақиқланганлар рўйхатига, хусусан, собиқ вице-президент Камала Харрис, Давлат котиблари Энтони Блинкен ва Хиллари Клинтон, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ва бошқалар киради.
Шунингдек, улар Американинг ҳимояланган сайтларига киришлари ҳам чекланган.