Бугун 18 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Байденни АҚШ ўқ-дориларини камайтириб юборганликда айблади

Трамп Байденни АҚШ ўқ-дориларини камайтириб юборганликда айблади

АҚШ Президенти Дональд Трамп собиқ президент Жо Байден маъмуриятини Украинага ҳарбий ёрдам бериш орқали Америка армияси захираларини хавф остига қўйганликда айблади. Бу ҳақда у "Real America's Voice" радиостанцияси эфирида гапирди.

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ армиясида ўқ-дорилар етарли, бироқ Украинага 300 миллиард долларлик қурол-яроғ ўтказиб берилгани сабабли захиралар кутилганидан анча кам бўлиши мумкин.

Вазиятнинг жиддийлигини бошқа нуфузли нашрлар ҳам тасдиқламоқда. Хусусан, The New York Times манбалари Эронга қарши операциялар туфайли АҚШ қурол захиралари муҳим даражага тушиб қолганини хабар қилди. Ҳозирда мамлакатда 1700 тадан кам "Patriot" тутувчи ракетлари қолган ва арсенални қайта тўлдириш учун икки йилдан ортиқ вақт талаб этилиши мумкин.

The Washington Post нашри эса Дональд Трамп ушбу ўқ-дорилар тақчиллиги бўйича Пентагон раҳбари Пит Хегсетдан зудлик билан тушунтириш талаб қилгани ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказгани ҳақида ёзди.

Киритилди: 18:01 11.08.2026. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!