Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини бошлашни таклиф қилган.
Аммо, Хитой элчиси Қирғизистон – Евросиё ҳудудида жойлашгани, КХШТга аъзо экани, шунинг учун Россия рози бўлмаса, Хитой томони лойиҳани бошлай олмаслигини тушунтирган.
"Мен ҳайрон қолдим. Шундан сўнг, мен Владимир Путин билан амалий учрашув ташкил қилиб беришларини сўрадим. Эртасигаёқ у мени қабул қилишга рози бўлди. Россияга ерга ўзим ёлғиз учиб бордим. Владимир Владимирович билан бир-биримизга қараб, тахминан 35-40 дақиқа давомида айнан шу мавзуни жуда жиддий муҳокама қилдик", — деди Жапаров.
"Якунда Путиннинг розилигини олдим. Қайтиб келиб: “Бўлди, келинг, бошлаймиз”, дедим. Шундай қилиб, бу лойиҳа бошланди. Хитойнинг позициясини ҳам тушуниш мумкин. Улар буюк давлатлар. Жаҳоннинг энг йирик давлатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, булар – Хитой, Россия ва Америка. Улар бир-бирларининг позицияларини ҳисобга олмаслиги мумкин эмас", — дея қўшимча қилди президент.