Киевдаги перинатал марказ раҳбари Дмитрий Говсеевнинг айтишича, Украина аҳолисини табиий йўл билан тиклаш учун ҳар бир аёлга ўртача 8 нафардан бола тўғри келиши керак.
Бироқ мутахассис буни амалда деярли имконсиз деб баҳолаган.
Унинг фикрича, демографик вазиятни яхшилашда хорижга кетган украиналикларнинг қайтиши муҳим омил бўлиши мумкин. Аммо уларнинг ватанга қайтиш истаги паст экани таъкидланган.