Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойи охирида Аргентина билан ўйнаши кутилмоқда.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, баҳс 30 сентябрь куни Хитойда ўтказилади.
Каннаваро шогирдлари ундан олдин — 24 сентябь куни Тошкентда Эрон билан баҳс юритади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон МТЖ 6 октябрь куни сафарда Корея Республикасига қарши майдонга тушади.