Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ҳар бир ўлдирилган АҚШ ҳарбийси учун 30 минг доллар мукофот белгилади

Эрон ҳар бир ўлдирилган АҚШ ҳарбийси учун 30 минг доллар мукофот белгилади

Эрон армияси америкалик ҳарбийни ўлдирган ёки асирга олиб топширган шахсларга 30 минг доллар ёки 5 млрд туман мукофот беришини маълум қилди. Эронлик аёллар учун мукофот икки баравар кўп бўлади.

Армия бош қўмондони генерал Амир Ҳотамийга кўра, режа "молиявий жиҳод"да иштирок этиш истагини билдирганлар кўплиги сабабли ишлаб чиқилган.

Ҳотамий яна америкалик ҳарбийга қарши ишлатилган қурол армия томонидан бозор нархидан икки баравар қимматга сотиб олиниши ва эгасига янги қурол берилишини айтди. Сотиб олинган қурол эса махсус музейда сақланади.

Генерал АҚШ ҳарбийларининг Форс ва Уммон кўрфазлари ҳамда Ҳўрмуз бўғозига киришига Эрон энди йўл қўймаслигини ҳам таъкидлади.

У Ҳўрмузни мамлакатнинг геосиёсий имконияти деб атаб, бу омил АҚШ билан урушни тугатиш шартларидан бири бўлишини билдирди.

Баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғозини урушдан кейин Америка ҳудуди деб эълон қилиш нияти ҳақида гапирганидан сўнг янгради. Ҳотамий бунга жавобан Теҳрон бўғоз устидан назорат масаласида ён бермаслигини билдирди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!