Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Уммонга зарба бериш билан таҳдид қилди

Трамп Уммонга зарба бериш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Уммон Ҳўрмуз бўғози атрофидаги вазиятни тартибга солишга тўсқинлик қилса, мамлакатга ҳарбий зарба бериш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Агар Уммон йўлимизга тўсқинлик қилса, уларни дабдала қилиб бомбардимон қиламиз", — деди Трамп.

Fox News маълумотига кўра, Трамп бу баёнотни АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви муддати якунланиши арафасида берган. Айни пайтда Эрон Уммон билан Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш масаласида музокаралар олиб бораётганини билдирган.

Киритилди: Бугун 16:35. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!