Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эл-Нино ҳодисаси рекорд даражада кучайиши мумкин

Эл-Нино ҳодисаси рекорд даражада кучайиши мумкин

АҚШ Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси (NOAA) баҳосига кўра, 2026 йил октябр–декабр ойларида Эл-Нинонинг тарихий даражага етиш эҳтимоли қарийб 70 фоизни ташкил этмоқда.

Бундан ҳам муҳимроғи, октябр–декабр даврида Эл-Нино интенсивлигини ифодаловчи кўрсаткич меъёрдан 2,5 даража Целсий ёки ундан юқори бўлиши эҳтимоли 69 фоизга баҳоланмоқда. Агар ушбу прогноз амалга ошса, жорий Эл-Нино NOAA кузатувлари бошланган 1950 йилдан буён қайд этилган энг кучли ҳодисага айланиши мумкин.

NOAA Эл-Нино интенсивлигини 1950 йилдан буён кузатиб келади. Янги ҳодиса тарихдаги энг кучли Эл-Нино даврлари билан рақобатлашиши, ҳатто улардан ҳам кучли бўлиши мумкин. Хусусан, 1982–1983 ва 1997–1998 йилларда жуда кучли Эл-Нино ҳодисалари кузатилган. Жорий прогноз амалга ошса, 2026 йилги ҳодиса ушбу тарихий кўрсаткичлардан ҳам юқори даражага чиқади.

Кучли Эл-Нино айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва тошқинлар эҳтимолини оширса, бошқа минтақаларда қурғоқчилик хавфини кучайтириши мумкин. Жумладан, Австралия ва Индонезияда қурғоқчилик хавфи ортиши, Жанубий Америка, Африка ва АҚШнинг айрим ҳудудларида эса ёғингарчилик миқдори ўзгариши мумкин.

Шу билан бирга, олимлар ҳатто рекорд даражадаги Эл-Нино ҳам муайян мамлакат ёки ҳудудда аниқ бир хил об-ҳаво сценарийсини кафолатламаслигини таъкидламоқда. Ҳодисанинг кучайиши муайян иқлим оқибатлари эҳтимолини оширади, аммо маҳаллий об-ҳавога бошқа атмосфера жараёнлари ҳам таъсир кўрсатади.

Киритилди: Бугун 12:36. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!